1389.3378. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотида Ҳижрга тушганларида, унинг қудуғидан сув ичмаслик ва сув олмасликка буюрдилар. «Ундан хамир қориб ҳам, сув олиб ҳам бўлибмиз‑ку», дейишди. У зот уларга ўша хамирни ташлаб юборишни ва ўша сувни тўкиб юборишни буюрдилар».
Сабра ибн Маъбад ва Абу Шамусдан ривоят қилинишича, мазкур егуликни ташлаб юборишни буюрганлар.
Абу Зарр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб: «Ким унинг сувидан хамир қилган бўлса...» деб айтган.
1389/3378 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَمَّا نَزَلَ الْحِجْرَ فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ، أَمَرَهُمْ أَنْ لَا يَشْرَبُوا مِنْ بِئْرِهَا، وَلَا يَسْتَقُوا مِنْهَا، فَقَالُوا: قَدْ عَجَنَّا مِنْهَا، وَاسْتَقَيْنَا. فَأَمَرَهُمْ أَنْ يَطْرَحُوا ذَلِكَ الْعَجِينَ، وَيُهَرِيقُوا ذَلِكَ الْمَاءَ.