1393.3411. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эркаклардан кўпчилик камолотга эришган. Аёллардан эса фақатгина Фиръавннинг аёли Осиё ва Марям бинт Имрон камолотга эришган. Албатта, Оишанинг (бошқа) аёллардан афзаллиги сариднинг* бошқа таомлардан афзаллиги кабидир», дедилар».
* Сарид – таом тури бўлиб, «тўғрамча» деганидир. Гўштни узоқ, озгина суви қолгунча қайнатиб, сўнг буғдой нон тўғралади ва устидан гўштнинг шўрваси қуйилади. Кейин гўштни майдалаб, ноннинг бетига териб чиқилади ва устидан озгина сирка сепилади. Сарид арабларнинг энг ёқимли ва фойдали таоми ҳисобланган.
1393/3411 - عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: كَمَلَ مِنَ الرِّجَالِ كَثِيرٌ، وَلَمْ يَكْمُلْ مِنَ النِّسَاءِ إِلَّا: آسِيَةُ امْرَأَةُ فِرْعَوْنَ، وَمَرْيَمُ بِنْتُ عِمْرَانَ، وَإِنَّ فَضْلَ عَائِشَةَ عَلَى النِّسَاءِ كَفَضْلِ الثَّرِيدِ عَلَى سَائِرِ الطَّعَامِ.