Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Довудга қироат енгил қилинди. У уловини эгарлашга амр қилар, у фориғ бўлгунича қироат қилиб бўлар эди», дедилар».
Қуръонни назарда тутмоқда.*
*«Қуръон» – ўқилмиш нарса дегани. У бу ерда ушбу луғавий маъносида ишлатилган, Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган «Қуръон» маъносида эмас. Довуд алайҳиссаломнинг ўқийдиган китоби Забур ёки Таврот бўлган. Бу ҳолат у кишига берилган мўъжизалардан саналади.
1395/3417 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: خُفِّفَ عَلَى دَاوُدَعليه السلام الْقُرْآنُ، فَكَانَ يَأْمُرُ بِدَوَابِّهِ فَتُسْرَجُ، فَيَقْرَأُ الْقُرْآنَ قَبْلَ أَنْ تُسْرَجَ دَوَابُّهُ، وَلَا يَأْكُلُ إِلَّا مِنْ عَمَلِ يَدِهِ.