1397-ҳадис

1396.3426, 3427. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг айтишича, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деяётганларини эшитган экан:

«Мен билан одамларнинг мисоли олов ёққан киши ва оловга туша бошлаган капалаклар ва мана бу ҳашаротларга ўхшайди».

Ва дедилар: «Иккита аёл бор эди, ҳар иккисининг ёнида ўғли бор эди. Бўри келиб, улардан бирининг ўғлини олиб кетди. Шунда (ўша аёлнинг) шериги: «У сенинг ўғлингни олиб кетди», деди. Иккинчиси эса: «Йўқ, сенинг ўғлингни олиб кетди», деди. Икковлари Довуднинг олдига ўрталарида ҳукм чиқаришини сўраб боришди. У уни (болани) каттасига ҳукм қилиб берди. Иккови Сулаймон ибн Довуднинг олдига чиқиб, унга воқеани айтиб беришди. Шунда у: «Менга пичоқ келтиринг! Уни икковига бўлиб бераман», деди. Шунда кичиги: «Аллоҳ сенга раҳм қилсин, ундай қилма! Бу унинг ўғли (бўлақолсин)», деди. Шунда (Сулаймон) уни кичигига ҳукм қилиб берди».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Аллоҳга қасамки, мен «ас-сиккиину» сўзини ўша куни эшитдим, биз уни «ал-мудйату» дер эдик».*

* Гап ҳадисдаги «пичоқ» деб ўгирилган сўз ҳақида кетяпти.

1397/3427 – وَقَالَ: كَانَتِ امْرَأَتَانِ مَعَهُمَا ابْنَاهُمَا، جَاءَ الذِّئْبُ فَذَهَبَ بِابْنِ إِحْدَاهُمَا، فَقَالَتْ صَاحِبَتُهَا: إِنـَّمَا ذَهَبَ بِابْنِكِ، وَقَالَتِ الْأُخْرَى: إِنّـَمَا ذَهَبَ بِابْنِكِ، فَتَحَاكَمَتَا إِلَى دَاوُدَ، فَقَضَى بِهِ لِلْكُبْرَى، فَخَرَجَتَا عَلَى سُلَيْمَانَ بْنِ دَاوُدَ فَأَخْبَرَتَاهُ، فَقَالَ: ائْتُونِي بِالسِّكِّينِ أَشُقُّهُ بَيْنَهُمَا، فَقَالَتِ الصُّغْرَى: لَا تَفْعَلْ يَرْحَمُكَ اللهُ، هُوَ ابْنُهَا، فَقَضَى بِهِ لِلصُّغْرَى.

Улашиш
|
|
Нусха олиш