1400.3435. Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Ийсо Аллоҳнинг бандаси, расули ва Марямга илқо қилган «калима»си ҳамда Ўзидан бўлган руҳдир. Жаннат ҳақ, дўзах ҳам ҳақ», деб гувоҳлик берса, қилган амалининг нималигига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар».
Валид айтади: «Ибн Жобир бизга Умайрдан ривоят қилиб, сўзлаб бердики, Жунода* «Жаннатнинг саккиз эшигидан қайси бирини хоҳласа»ни қўшимча қилган экан».
* Жунода – ҳадисни Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ровий. У бошқа ривоятда ҳадиснинг мазкур қисмини ҳам қўшимча қилган экан.
1400/3435 - عَنْ عُبَادَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ شَهِدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَأَنَّ عِيسَى عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ، وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ وَرُوحٌ مِنْهُ، وَالْجَنَّةُ حَقٌّ، وَالنَّارُ حَقٌّ، أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ عَلَى مَا كَانَ مِنَ الْعَمَلِ.