1403.3440. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни одамлар орасида масиҳ дажжол ҳақида гапира туриб, бундай дедилар: «Албатта, Аллоҳ ундай эмас. Ҳой, билиб қўйинглар! Албатта, масиҳ дажжолнинг ўнг кўзи йўқдир. Унинг кўзи худди бўртиб чиққан узум донасига ўхшайди.
Бир Бу кеча Каъба олдида уйқуда ўзимни кўрдим. Қарасам, қорачадан келган бир киши турибди. У қорачадан келган одамларнинг энг гўзали эди. Кокили икки елкасининг ўртасига тушган, сочлари тарам-тарам. Бошидан сув томчилаб турибди. У икки кишининг елкасига қўлини қўйиб олиб, Байтни тавоф қилмоқда. «Бу ким?» дедим. «Бу Масиҳ ибн Марям», дейишди. Кейин унинг ортида сочи ўта жингалак, ўнг кўзи йўқ кимсани кўрдим. Кўрганларимдан унга энг ўхшаши Ибн Қатандир. У бир кишининг елкасига қўлини қўйиб олиб, Байтни тавоф қилмоқда. «Бу ким?» дедим. «Масиҳ дажжол», дейишди».
1403/3440 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، قَالَ صلى الله عليه وسلم: أَرَانِي اللَّيْلَةَ عِنْدَ الْكَعْبَةِ فِي الْمَنَامِ، فَإِذَا رَجُلٌ آدَمُ كَأَحْسَنِ مَا يُرَى مِنْ أُدْمِ الرِّجَالِ، تَضْرِبُ لِمَّتُهُ بَيْنَ مَنْكِبَيْهِ، رَجِلُ الشَّعَرِ، يَقْطُرُ رَأْسُهُ مَاءً، وَاضِعًا يَدَيْهِ عَلَى مَنْكِبَيْ رَجُلَيْنِ وَهْوَ يَطُوفُ بِالْبَيْتِ، فَقُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ فَقَالُوا: هَذَا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ، ثُمَّ رَأَيْتُ رَجُلًا وَرَاءَهُ جَعْدًا قَطَطًا، أَعْوَرَ عَيْنِ الْيُمْنَى، كَأَشْبَهِ مَنْ رَأَيْتُ بِابْنِ قَطَنٍ، وَاضِعًا يَدَيْهِ عَلَى مَنْكِبَيْ رَجُلٍ يَطُوفُ بِالْبَيْتِ، فَقُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ قَالُوا: الْمَسِيحُ الدَّجَّالُ.