1404-ҳадис

1403А.3441. Солим отасидан ривоят қилади:

«Йўқ! Аллоҳга қасамки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ийсони қизил деб айтмаганлар, лекин бундай деганлар: «Тушимда Каъбани тавоф қилаётган эканман. Қарасам, қорачадан келган, сочи силлиқ бир киши икки кишининг ўртасида, уларга суяниб олган. Бошидан сув томиб турарди [ёки бошидан сув қуйилиб турарди]. «Бу ким?» дедим. «Ибн Марям», дейишди. Яхшироқ ўгирилиб қарасам, қизғиш, жуссадор, жингалаксоч, ўнг кўзи йўқ бир киши ҳам бор экан. Унинг кўзи худди бўртиб чиққан узум донасига ўхшайди. «Бу ким?» дедим. «Бу дажжол», дейишди. Унга энг кўп ўхшайдиган одам Ибн Қатандир».

Зуҳрий: «У (Ибн Қатан) жоҳилият даврида вафот этган хузоъалик киши эди», деган.

1403أ/3441 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ فِي رِوَايَةٍ أُخْرَى، قَالَ: لَا وَالله،ِ مَا قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم لِعِيسَى أَحْمَرُ، وَلَكِنْ قَالَ: بَيْنَمَا أَنَا نَائِمٌ أَطُوفُ بِالْكَعْبَةِ، فَإِذَا رَجُلٌ آدَمُ، سَبْطُ الشَّعَرِ، يُهَادَى بَيْنَ رَجُلَيْنِ، يَنْطِفُ رَأْسُهُ مَاءً، أَوْ يُهَرَاقُ رَأْسُهُ مَاءً، فَقُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ قَالُوا: ابْنُ مَرْيَمَ، فَذَهَبْتُ أَلْتَفِتُ، فَإِذَا رَجُلٌ أَحْمَرُ جَسِيمٌ، جَعْدُ الرَّأْسِ، أَعْوَرُ عَيْنِهِ الْيُمْنَى، كَأَنَّ عَيْنَهُ عِنَبَةٌ طَافِيَةٌ، قُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ قَالُوا: هَذَا الدَّجَّالُ، وَأَقْرَبُ النَّاسِ بِهِ شَبَهًا ابْنُ قَطَنٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш