1408.3450 Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади:
«Уқба ибн Амр Ҳузайфага: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганларингни бизга ҳам айтиб бермайсанми?» деди. У: «Мен у зотнинг «Албатта, дажжол чиққан пайтда у билан сув ва олов бўлади. Аммо одамларга олов бўлиб кўринаётган нарса совуқ сувдир. Одамларга совуқ сув бўлиб кўринаётган нарса эса куйдирувчи ўтдир. Бас, сизлардан ким ўшани топса, ўзига ўт бўлиб кўринаётган нарсага тушсин, чунки у чучук ва совуқ (сувдир)», деяётганларини эшитганман», деди».
1408/3450 – عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَـمِعْتُ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: إِنَّ مَعَ الدَّجَّالِ إِذَا خَرَجَ مَاءً وَنَارًا، فَأَمَّا الَّذِي يَرَى النَّاسُ أَنَّهَا النَّارُ فَمَاءٌ بَارِدٌ، وَأَمَّا الَّذِي يَرَى النَّاسُ أَنَّهُ مَاءٌ بَارِدٌ فَنَارٌ تُحْرِقُ، فَمَنْ أَدْرَكَ مِنْكُمْ فَلْيَقَعْ فِي الَّذِي يَرَى أَنَّهَا نَارٌ، فَإِنَّهُ عَذْبٌ بَارِدٌ.