1410.3455. Абу Ҳозим айтади:
«Абу Ҳурайранинг ҳузурида беш йил ўтирдим. Унинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, бундай сўзлаб берганини эшитдим:
«У зот: «Бану Исроилни анбиёлар бошқарар эди. Ҳар сафар бирор набий ўлса, унинг ўрнига бир набий қолар эди. Албатта, мендан кейин набий йўқ, фақат халифалар бўлади. Улар кўп бўлишади», дедилар. «Унда бизни нимага буюрасиз?» дейишди. У зот: «Биринчи байъатга ва кейингисининг ҳам биринчисига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини адо этинглар. Аллоҳ уларнинг қўл остига топширган нарсалари хусусида уларни сўроқ қилади», дедилар».
1410/3455 – عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الْأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لَا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ. قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ، أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ، فَإِنَّ اللهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ.