1411.3456. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлар Ҳали ўзингиздан олдингиларнинг йўлига қаричма-қарич, зироъма-зироъ* эргашасизлар. Агар улар зоббнинг* инига киришса, сизлар ҳам унга кирасизлар», дедилар. Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, яҳудий ва насороларгами?» дедик. У зот: «Бўлмаса кимга?» дедилар».
* Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади.
* Зобб судралиб юрувчи ўтхўр ҳайвонлардан бўлиб, иссиқ ўлкаларда яшайди. Эчкемарга ўхшаш бўлгани учун унинг номи баъзи таржималарда хато равишда эчкемар ёки калтакесак деб ўгирилган. Зобб Арабистон ярим оролида кўп учрайди. Узунлиги ярим метр атрофида бўлади. Кўриниши ва шакли хунук, боши кичкина, бўйни калта, думи узун. Ранги қорамтир кулранг. Семирса, кўкраги сарғаяди. Тухумини қумга кўяди. Тухум қўйганидан қирқ кун ўтиб, бола очади. Ўсимликлар билан озиқланади. Араблар уни овлашга ва тановул қилишга ўч бўлишади. Ҳозирда Арабистон ярим оролидаги баъзи бозорларда зобб тиригича килолаб сотилади.
1411/3456 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّصلى الله عليه وسلم قَالَ: لَتَتَّبِعُنَّ سَنَنَ مَنْ قَبْلَكُمْ شِبْرًا بِشِبْرٍ، وَذِرَاعًا بِذِرَاعٍ، حَتَّى لَوْ سَلَكُوا جُحْرَ ضَبٍّ لَسَلَكْتُمُوهُ.». قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى؟ قَالَ: فَمَنْ؟