1422-ҳадис

1422.3493, 3494. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одамларнинг маъданлар* эканини кўрасиз. Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам энг яхшиларидир, агар динда фақиҳ бўлишса. Бу борада (халифалик, раҳбарликда) одамларнинг энг яхшиси буни энг ёмон кўрадигани эканини топасиз.

Одамларнинг энг ёмони анавиларга бир юз билан, манавиларга бошқа юз билан келадиган иккиюзламачи эканини топасиз». кўрасиз

* Маъдан – наслнинг бошланиш нуқтаси.

Изоҳ: Раҳбарликни ёмон кўриш, ундан ўзини олиб қочиш, унга эришишни мақсад қилиб олмаслик раҳбар бўлгунчадир. Аммо халқ бир кишини бирор мансабга тайинлаб, ўзига раҳбар қилса, энди у зиммасидаги вазифани бажариши, халққа хизмат қилиши лозим бўлади («Умдатул-қорий»).

1422/3493 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: تَجِدُونَ النَّاسَ مَعَادِنَ، خِيَارُهُمْ فِي الْجَاهِلِيَّةِ خِيَارُهُمْ فِي الْإِسْلَامِ إِذَا فَقِهُوا، وَتَجِدُونَ خَيْرَ النَّاسِ فِي هَذَا الشَّأْنِ أَشَدَّهُمْ لَهُ كَرَاهِيَةً، وَتَجِدُونَ شَرَّ النَّاسِ ذَا الْوَجْهَيْنِ، الَّذِي يَأْتِي هَؤُلَاءِ بِوَجْهٍ، وَيَأْتِي هَؤُلَاءِ بِوَجْهٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш