1423.3495, 3496. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одамлар бу борада (халифалик, раҳбарликда) Қурайшга тобедирлар. Мусулмонлари уларнинг мусулмонларига тобедир, кофирлари уларнинг кофирларига тобедир.
Одамлар маъданлардир. Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам энг яхшиларидир, агар динда фақиҳ бўлишса. Одамларнинг энг яхшиси кишиларнинг бу ишни то унга йўлиққунича энг ёмон кўрадигани эканини топасиз».
1423/3495 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: النَّاسُ تَبَعٌ لِقُرَيْشٍ فِي هَذَا الشَّأْنِ، مُسْلِمُهُمْ تَبَعٌ لِمُسْلِمِهِمْ، وَكَافِرُهُمْ تَبَعٌ لِكَافِرِهِمْ، وَالنَّاسُ مَعَادِنُ، خِيَارُهُمْ فِي الْجَاهِلِيَّةِ خِيَارُهُمْ فِي الْإِسْلَامِ إِذَا فَقِهُوا، تَجِدُونَ مِنْ خَيْرِ النَّاسِ أَشَدَّ النَّاسِ كَرَاهِيَةً لِهَذَا الشَّأْنِ حَتَّى يَقَعَ فِيهِ.