1424.3500. Зуҳрийдан ривоят қилинади:
«Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим сўзлаб берар эдики, у Қурайш вафди билан бирга Муовиянинг ҳузурида эканида Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оснинг «Яқинда Қаҳтондан бир подшоҳ чиқади», деб гапириб юрганининг хабари етди. Шунда Муовия ғазабга келиб, ўрнидан турди, Аллоҳга У Зотнинг Ўзига муносиб ҳамду сано айтди-да, сўнгра шундай деди: «Аммо баъд! Менга етиб келдики, сизлардан баъзи бир кишилар Аллоҳнинг Китобида йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолмаган нақл қилинмаган сўзларни айтиб юрибди юрган экан. Ана ўшалар жоҳилларингиздир. Ўз аҳлини адаштирадиган орзулардан эҳтиёт бўлинглар. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, бу иш (яъни умматга раҳбарлик) Қурайшдадир. Модомики улар динни тўкис адо этишар экан, ким уларга душман чиқса, албатта, Аллоҳ уни юзтубан ағдарур», деяётганларини эшитганман».
1424/3500 – عَنْ مُعَاوِيَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، وَقَدْ بَلَغَهُ أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ يُحَدِّثُ: أَنَّهُ سَيَكُونُ مَلِكٌ مِنْ قَحْطَانَ، فَغَضِبَ مُعَاوِيَةُ، فَقَامَ فَأَثْنَى عَلَى اللهِ بـِمَا هُوَ أَهْلُهُ، ثُمَّ قَال: أَمَّا بَعْدُ، فَإِنَّهُ بَلَغَنِي أَنَّ رِجَالًا مِنْكُمْ يَتَحَدَّثُونَ أَحَادِيثَ لَيْسَتْ فِي كِتَابِ اللهِ، وَلَا تُؤْثَرُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَأُولَئِكَ جُهَّالُكُمْ، فَإِيَّاكُمْ وَالْأَمَانِيَّ الَّتِي تُضِلُّ أَهْلَهَا، فَإِنِّي سَمـِعْتُ رَسُولَ اللهِصلى الله عليه وسلم يَقُولُ: إِنَّ هَذَا الْأَمْرَ فِي قُرَيْشٍ لَا يُعَادِيهِمْ أَحَدٌ إِلَّا كَبَّهُ اللهُ عَلَى وَجْهِهِ، مَا أَقَامُوا الدِّينَ.