1428-ҳадис

1428.3508. Абу Асвад Дийлийдан ривоят қилинади:

«Абу Зарр розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бирор киши билиб туриб, отасидан бошқани отам, деб даъво қилса, кофир бўлибди. Ким бир қавмданман, деб даъво қилса‑ю, ўзи улардан бўлмаса, дўзахдан ўрнини олаверсин», деяётганларини эшитган экан».

Изоҳ: Яъни шу ишни ҳалол деган эътиқодда қилса, кофир бўлади. Аммо бундай эътиқодда бўлмаса, куфроналик, нонкўрлик ёки кофирларнинг ишини қилган бўлади.

1428/3508 - عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّصلى الله عليه وسلم يَقُولُ: لَيْسَ مِنْ رَجُلٍ ادَّعَى لِغَيْرِ أَبِيهِ وَهْوَ يَعْلَمُهُ إِلَّا كَفَرَ، وَمَنِ ادَّعَى قَوْمًا لَيْسَ لَهُ فِيهِمْ نَسَبٌ، فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш