1429.3509. Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўз отасидан бошқа одамни отам, деб даъво қилиши ёки кўрмаган нарсасини кўзим билан кўрдим, деб даъво қилиши ёхуд Аллоҳнинг Расулига – соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зот айтмаган гапни нисбат бериши энг улкан уйдирмалардандир», дедилар».
Изоҳ: Одатда киши тушида кўрган нарсасини кўзи билан кўргандек ҳис этгани учун бу ерда тушда кўриш кўзи билан кўриш, деб ифода этилмоқда. Ёлғон туш айтишнинг бошқа ёлғон гаплардан кўра гуноҳи оғирлигининг сабаби шундаки, раҳмоний тушдаги хабар Аллоҳ томонидан бўлади. Шунинг учун ҳам тушни пайғамбарликнинг бир бўлаги дейилган. Бинобарин, ёлғон туш айтган киши бевосита Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ҳисобланади.
1429/3509 - عَنْ وَاثِلَةَ بْنِ الْأَسْقَعِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنَّ مِنْ أَعْظَمِ الْفِرَى أَنْ يَدَّعِيَ الرَّجُلُ إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ، أَوْ يُرِيَ عَيْنَهُ مَا لَمْ تَرَ، أَوْ يَقُولُ عَلَى رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم مَا لَمْ يَقُلْ.