1430-ҳадис

1430.3513. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу хабар қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб: «Аллоҳ Ғифорни мағфират қилсин! Аллоҳ Асламни тинч-саломат қилсин! Усайя эса Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилди», дедилар».

Изоҳ: Ғифор – Кинона таркибидаги қабилалардан бири. Аслам – Бану Хузоъага мансуб қабила. Бу икки қабила Исломга биринчилардан бўлиб кирган. Усайяликлар эса хиёнат қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қори саҳобаларини ўлдиришган. Ҳадисда ҳар бир қабилага унинг номига ўзакдош феъл ишлатилган бўлиб, бу Набий алайҳиссаломнинг фасоҳат ва балоғатлариддан гўзал бир намунадир.

1430/3513 – عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أنَّ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم قَالَ عَلَى الْمِنْبَرِ: غِفَارُ غَفَرَ اللهُ لَهَا، وَأَسْلَمُ سَالَمَهَا اللهُ، وَعُصَيَّةُ عَصَتِ اللهَ وَرَسُولَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш