1436.3521. Зуҳрийдан ривоят қилинади:
«Саъид ибн Мусайябнинг бундай деганини эшитдим: «Баҳийра – тоғутларга аталгани сабабли сутини соғиш ман қилинган туя бўлиб, уни бирорта одам соғмайди. Соиба – уларнинг олиҳалар учун ўз ҳолича қўйиб юборилган ҳайвонлари бўлиб, унга ҳеч нарса ортилмайди».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен Амр ибн Омир ибн Луҳай Хузоъийнинг дўзахда ичак-чавоғини судраб юрганини кўрдим. У ҳайвонларни соиба қилган биринчи кишидир», дедилар».
1436/3521 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: رَأَيْتُ عَمْرَو بْنَ عَامِرِ بْنِ لُحَيٍّ الْخُزَاعِيَّ يَجُرُّ قُصْبَهُ فِي النَّارِ، وَكَانَ أَوَّلَ مَنْ سَيَّبَ السَّوَائِبَ.