1439-ҳадис

1439.3531. Ҳишом отасидан ривоят қилади:

«Оиша розияллоҳу анҳо бундай деди: «Ҳассон мушрикларни ҳажв қилиш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўради. Шунда у зот: «Менинг насабим нима бўлади?» дедилар. Шунда Ҳассон: «Мен сизни уларнинг ичидан хамирдан қил суғургандек суғуриб оламан», деди».

Оишанинг ҳузурида Ҳассонни сўкмоқчи бўлган эдим, у: «Уни сўкма, чунки у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилар эди», деди».

1439/3531 – عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتِ: اسْتَأْذَنَ حَسَّانُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فِي هِجَاءِ الْمُشْرِكِينَ، قَالَ: كَيْفَ بِنَسَبِي؟ فَقَالَ: حَسَّانُ: لَأَسُلَّنَّكَ مِنْهُمْ كَمَا تُسَلُّ الشَّعَرَةُ مِنَ الْعَجِينِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш