1440.3532. Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг беш исмим бор: Мен Муҳаммад ва Аҳмадман. Мен Моҳийман, Аллоҳ мен билан куфрни маҳв қилади. Мен Ҳоширман, одамлар оёғим олдида ҳашр қилинадилар ва мен Оқибман», дедилар».*
* Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг исм‑сифатларидан асосийларини баён қилмоқдалар. Ҳадисда изоҳ қилинмаган исмларнинг маъноси қуйидагича: Муҳаммад – доим, тинимсиз мақталадиган, мақтовга лойиқ хислатлар соҳиби. Аҳмад – мақтовга сазовор, энг яхши ҳамд айтувчи. Оқиб – сўнгги, яъни охирги пайғамбар.
1440/3532 – عَنْ جُبَيْرِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: لِي خَمْسَةُ أَسْمَاءٍ: أَنَا مُحَمَّدٌ، وَأَحْمَدُ، وَأَنَا الْمَاحِي الَّذِي يَمْحُو اللهُ بِي الْكُفْرَ، وَأَنَا الْحَاشِرُ الَّذِي يُحْشَرُ النَّاسُ عَلَى قَدَمِي، وَأَنَا الْعَاقِبُ.