1441-ҳадис

1441.3533. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қурайшнинг ҳақорату лаънатларини Аллоҳ мендан қандай қайтараётганидан ажабланмайсизларми? Улар «музаммам», деб ҳақорат қиладилар ва «музаммам», деб лаънатлайдилар, мен эса Муҳаммадман!» дедилар».

 

Изоҳ: «Музаммам» сўзи маънода «Муҳаммад» сўзининг тескариси бўлиб, «ёмонланган», «мазаммат қилинган» деган маънони англатади. Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган адоватлари қаттиқлигидан у зот алайҳиссаломни ана шу сўз билан ҳам тилга олишар эди. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўзи у зотга Муҳаммад деган исмни раво кўрган ва мазкур мушриклардан бошқа ҳамма у зотни Муҳаммад деб атар эди.

1441/3533 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَلَا تَعْجَبُونَ كَيْفَ يَصْرِفُ اللهُ عَنِّي شَتْمَ قُرَيْشٍ وَلَعْنَهُمْ؟ يَشْتِمُونَ مُذَمَّـمًا وَيَلْعَنُونَ مُذَمَّمًا، وَأَنَا مُحَمَّدٌ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш