1443-ҳадис

1443.3535. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, мен ва мендан олдинги анбиёлар бир киши қуриб, чиройли ва гўзал қилган, фақат бир бурчакдаги биргина ғиштнинг ўрнини қолдирган уйга ўхшаймиз. Одамлар унинг атрофида айланар, ундан ажабланишар ва: «Мана бу ғишт ҳам қўйилгандами», дейишар эди. Мен ана ўша ғиштман ва мен хотимун-набиййинман (набийларнинг сўнггисиман)».

1443/3535 – وَفِي رِوَايَةٍ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ زِيَادَةُ: إِلَّا مَوْضِعَ لَبِنَةٍ مِنْ زَاوِيَةٍ، وَقَالَ فِي آخِرِهِ: فَأَنَا اللَّبِنَةُ، وَأَنَا خَاتِمُ النَبِيّينَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш