1447-ҳадис

1447.3544. Исмоил ибн Абу Холид сўзлаб берди:

«Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳунинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман. Ҳасан ибн Алий алайҳимассалом у зотга ўхшар эди», деганини эшитдим. Абу Жуҳайфага: «У зотни менга васф қилиб беринг», дедим. У: «Ўзлари оппоқ, сочларига оқ оралаган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз(га бериш) учун ўн учта ёш моя буюрган эдилар, уларни қўлга киритмасимиздан қабз қилиндилар», деди».

 1447/3544 – عَنْ أبِي جُحَيْفَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَكَانَ الْحَسَنُ بْنُ عَلِيٍّ عَلَيْهِمَا السَّلَامُ يُشْبِهُهُ،فَقِيلَ لَهُ: صِفْهُ لَنَا، قَالَ: كَانَ أَبْيَضَ قَدْ شَمِطَ، وَأَمَرَ لَنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِثَلَاثَ عَشْرَةَ قَلُوصًا، قَالَ: فَقُبِضَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم قَبْلَ أَنْ نَقْبِضَهَا.


Улашиш
|
|
Нусха олиш