1452-ҳадис

1452.3551. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли, икки елкаларининг ораси кенг бўлиб, сочлари икки қулоқларининг юмшоғигача тушиб турар эди. Мен у зотни қизил ҳуллада кўрганман, бундан гўзал нарсани асло кўрган эмасман».

Юсуф ибн Исҳоқ отасидан ривоят қилиб, «Елкаларигача тушар эди», деб айтган.

 1452/3551 - عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم  مَرْبُوعًا، بَعِيدَ مَا بَيْنَ الْمَنْكِبَيْنِ، لَهُ شَعَرٌ يَبْلُغُ شَحْمَةَ أُذُنِهِ، رَأَيْتُهُ فِي حُلَّةٍ حَمْرَاءَ، لَمْ أَرَ شَيْئًا قَطُّ أَحْسَنَ مِنْهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш