1454-ҳадис

1454.3553 Шуъба сўзлаб берди:

«Ҳакам айтди: «Мен Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳунинг бундай деганини эшитдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туш вақтида Батҳога чиқдилар-да, таҳорат олиб, пешинни икки ракат ва асрни икки ракат қилиб ўқидилар. Олдиларида аназа* бор эди».

Бу ҳақда Авн ўз отаси Абу Жуҳайфадан нақл қилиб, қуйидагиларни қўшимча қилади: «Унинг (таёқчанинг) ортидан аёллар ўтар эди. Одамлар ўринларидан туриб, у зотнинг қўлларидан тутиб, юзларига сурта бошлашди. Мен ҳам у зотнинг қўлларидан тутиб, юзимга қўйдим, у қордан ҳам совуқ, мушкдан ҳам хушбўйроқ экан».

* Аназа – учига темир қопланган ҳассасимон таёқ, найзанинг ярмича ёки каттароқ бўлади, найзага ўхшаш учли бўлади. Бу ерда аназа сутра, яъни намоз ўқиш вақтида намозхоннинг олдига қўйиладиган тўсиқ сифатида ишлатилган.

Изоҳ: Батҳо (Абтаҳ ёки Муҳассаб деб ҳам аталади) – ҳозирги Макка ҳудудига қарашли жойнинг номи. Демак, бу воқеа сафарда бўлиб ўтган. Ҳанафий мазҳаби уламолари сафарда шом билан хуфтонни ва пешин билан асрни жамлаб ўқиш тўғрисида келган ҳадисларни ўрганиб чиқиб, уларни бошқа далилларга солиштириб кўриб, бунда бир намозни иккинчисининг вақтида ўқиш назарда тутилмаганини айтганлар. Аксинча, жамлаганда биринчи намоз охирги вақтида, иккинчиси эса аввалги вақтида ўқилганини таъкидлаганлар. Намозларни бу тарзда жамлаш «суратда жамлаш» деб юритилади. Қолаверса, ҳозирги кунда ҳадисда айтилган даврдаги йўл машаққатлари ва бошқа ноқулайликлар йўқ. Шу боис, оятда таъкидланган асл қоидага кўра, сафарда ҳам намозларни ўз вақтида ўқиш лозим.

1454/3553 – عَنْ ابِي جُحَيْفَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، أنَّهُ رَأى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي بالبَطْحَاء، وَبَيْنَ يَدَيْهِ عَنَزَةٌ. قَدْ تَقَدَّمَ هَذَا التحَدِيثُ، وَفِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ قَالَ: فَجَعَلَ النَّاسُ يَأْخُذُونَ يَدَيْهِ فَيَمْسَحُونَ بِـهِمَا وُجُوهَهُمْ، قَالَ: فَأَخَذْتُ بِيَدِهِ فَوَضَعْتُهَا عَلَى وَجْهِي، فَإذَا هِيَ أبْرَدُ مِنَ الثَّلْجِ، وَأطْيَبُ رَائِحَةً مِنَ التمِسْكِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш