1459.3561. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кафтларидан майинроқ бирор ипак ҳам, дебож* ҳам ушламаганман. Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан, ифорларидан кўра хушбўйроқ бирор ҳид ҳам, ифор ҳам туймаганман».
* Дебож – ўриш-арқоғи ипакдан бўлган юпқа мато, шойи.
1459/3561 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: مَا مَسِسْتُ حَرِيرًا وَلَا دِيبَاجًا أَلْيَنَ مِنْ كَفِّ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، وَلَا شَمِمْتُ رِيحًا قَطُّ، أَوْ عَرْفًا قَطُّ أَطْيَبَ مِنْ رِيحِ أَوْ عَرْفِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم.