1460а.3562. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам парданишин қиздан ҳам ҳаёли эдилар».
Бошқа бир ривоятда Шуъба шунга ўхшаш гапни айтиб, «Бирор нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билинар эди»ни қўшимча қилган.
Изоҳ: Бу ҳадисда «парданишин қиз» деб таржима қилинган жумла арабчада «азро фии хидриҳа» деб келган. Илгари вояга етган қизлар учун алоҳида хона қилиб беришга шароит бўлмагани учун, уйнинг бир тарафи уларга парда ёки шунга ўхшаш нарса билан ажратиб берилган. Ўша тўсилган жой «хидр» деб аталган.
1460/3562 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ t قَالَ: كَانَ النَبِيّ r أَشَدَّ حَيَاءً مِنَ الْعَذْرَاءِ فِي خِدْرِهَا. 1460أ/3562 - وَفِي رِوَايَةٍ: وَإِذَا كَرِهَ شَيْئًا عُرِفَ فِي وَجْهِه.