1464-ҳадис

1464.3572. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Завродаликларида* бир идиш келтирилди. У зот қўлларини идишга қўйдилар. Шунда бармоқлари орасидан сув отилиб чиқа бошлади. Қавм таҳорат қилиб олди».

Қатода айтади: «Мен Анасга: «Неча киши эдиларинг?» дедим. У: «Уч юз ёки уч юзга яқин», деди».

1464/3572  - وَعَنْهُ رَضِيَ اللله عَنْهُ قَالَ: أُتِيَ النَّبِيُّ r بِإِنَاءٍ وَهْوَ بِالزَّوْرَاءِ، فَوَضَعَ يَدَهُ فِي الْإِنَاءِ، فَجَعَلَ الْمَاءُ يَنْبُعُ مِنْ بَيْنِ أَصَابِعِهِ، فَتَوَضَّأَ الْقَوْمُ. قِيلَ لِأَنَسٍ: كَمْ كُنْتُمْ؟ قَالَ: ثَلَاثَ مِئَةٍ، أَوْ زُهَاءَ ثَلَاثِ مِئَةٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш