1466-ҳадис

1466.3587, 3588, 3589. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Пойабзаллари жундан бўлган қавм билан жанг қилмагунингизча ва кўзлари кичик, юзлари қизил, пучуқбурун, юзлари тери қопланган қалқондек турклар* билан жанг қилмагунингизча Соъат қоим бўлмайди.

Ўзи ушбу ишга (халифаликка, амирликка) тушгунча уни энг ёмон кўрадиганлар одамларнинг энг яхшиси бўлишини кўрасиз. Одамлар маъданлардир. Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам яхшиларидир.

Албатта, бирингизга шундай замон келадики, мени кўриш унинг учун оиласи ва мол-дунёсича нарса бўлишидан суюкли бўлади».

Изоҳ: «Қоплама қалқон» деб ўгирилган ибора ички тарафи тери билан қопланган қалқонни англатади. Мазкур қавмнинг юзи унга ўхшатилиши уларнинг юзи доира шаклида, катта ва гўштли бўлиши сабабидандир. Бу ерда кимлар назарда тутилгани ҳақида турли фикрлар айтилган бўлиб, бир гуруҳ уламолар: «Бу ерда мусулмонлар билан жанг қилган айрим турк халқлари айтилган» деса, кўпчилик уламолар: «Бунда мўғул босқини назарда тутилган, чунки ҳадисда айтилган сифатлар айнан уларда мавжуд эди», дейдилар.

1466/3587 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا قَوْمًا نِعَالُهُمُ الشَّعَرُ...، وَقَدْ تَقَدَّمَ الـحَدِيثُ بِطُولِهِ. وَقَال فِي آخِرِ هَذِهِ الرِّوَايَةِ: وَلَيَأْتِيَنَّ عَلَى أَحَدِكُمْ زَمَانٌ، لَأَنْ يَرَانِي أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَهُ مِثْلُ أَهْلِهِ وَمَالِهِ.

1466أ/3587 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ: أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لاَ تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا خُوزًا وَكَرْمَان مِنَ الأعاجِم، حُمْرَ الوُجُوهِ، فُطْسَ الأُنُوفِ، صِغَارَ الأَعْيُنِ، كأنَّ وُجُوهَهُمْ الـمِجَانُّ الـمُطْرَقَةُ، نِعَالُهعُمْ الشَّعَرُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш