1468.3606. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу айтади:
«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ҳақида сўрашар эди. Мен эса ўзимга етишидан қўрқиб, ёмонлик ҳақида сўрар эдим. «Эй Аллоҳнинг Расули, биз жоҳилиятда, ёмонликда эдик. Аллоҳ бизга бу яхшиликни келтирди. Энди мана шу яхшиликдан кейин ёмонлик бўладими?» дедим. У зот: «Ҳа», дедилар. «Ўша ёмонликдан кейин яхшилик бўладими?» дедим. У зот: «Ҳа, лекин унда тутун бўлади», дедилар. «Унинг тутуни нима?» дедим. У зот: «Бир қавм менинг тўғри йўлимдан бошқа йўлга бошлайди. Сен улар(нинг амаллари)дан нималарнидир танийсан, нималарнидир танимайсан», дедилар. «Ўша яхшиликдан кейин яна ёмонлик бўладими?» дедим. У зот: «Ҳа, жаҳаннам эшиклари томон чорловчилар бўлади. Буни Бунга ижобат қилганни ўшанга ташлашади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга уларни сифатлаб беринг», дедим. У зот: «Улар ўзимиздан бўлади, ўзимизнинг тилимизда гапиришади», дедилар. «Ўша нарса менга етса, менга нимани буюрар эдингиз?» дедим. У зот: «Мусулмонлар жамоасини ва уларнинг имомини маҳкам тутасан», дедилар. «Уларнинг жамоаси ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?» дедим. У зот: «У ҳолда дарахтнинг томирини тишлаб олиб бўлса ҳам ўша фирқаларнинг барчасидан четда бўласан, токи ўлим сенга ўша ҳолингда етсин», дедилар».
1468/3606 - عَنْ حُذَيْفَةَ بْنِ الْيَمَانِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّاسُ يَسْأَلُونَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنِ الْخَيْرِ، وَكُنْتُ أَسْأَلُهُ عَنِ الشَّرِّ مَخَافَةَ أَنْ يُدْرِكَنِي، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا كُنَّا فِي جَاهِلِيَّةٍ وَشَرٍّ، فَجَاءَنَا اللهُ بِهَذَا الْخَيْرِ، فَهَلْ بَعْدَ هَذَا الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ؟ قَالَ: نَعَمْ، قُلْتُ: وَهَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الشَّرِّ مِنْ خَيْرٍ؟ قَالَ: نَعَمْ، وَفِيهِ دَخَنٌ. قُلْتُ: وَمَا دَخَنُهُ؟ قَالَ: قَوْمٌ يَهْدُونَ بِغَيْرِ هَدْيِي، تَعْرِفُ مِنْهُمْ وَتُنْكِرُ. قُلْتُ: فَهَلْ بَعْدَ ذَلِكَ الْخَيْرِ مِنْ شَرٍّ؟ قَالَ: نَعَمْ، دُعَاةٌ إِلَى أَبْوَابِ جَهَنَّمَ، مَنْ أَجَابَهُمْ إِلَيْهَا قَذَفُوهُ فِيهَا. قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، صِفْهُمْ لَنَا؟ فَقَالَ: هُمْ مِنْ جِلْدَتِنَا، وَيَتَكَلَّمُونَ بِأَلْسِنَتِنَا. قُلْتُ: فَمَا تَأْمُرُنِي إِنْ أَدْرَكَنِي ذَلِكَ؟ قَالَ: تَلْزَمُ جَمَاعَةَ الْمُسْلِمِينَ وَإِمَامَهُمْ، قُلْتُ: فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُمْ جَمَاعَةٌ وَلَا إِمَامٌ؟ قَالَ: فَاعْتَزِلْ تِلْكَ الْفِرَقَ كُلَّهَا، وَلَوْ أَنْ تَعَضَّ بِأَصْلِ شَجَرَةٍ، حَتَّى يُدْرِكَكَ الْمَوْتُ وَأَنْتَ عَلَى ذَلِكَ.