1469.3611. Алий розияллоҳу анҳу айтади:
«Агар сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб сўзлайдиган бўлсам, у зотга нисбатан ёлғон сўзлаганимдан кўра, осмондан қулаб тушганим яхши. Ўзим билан сизларнинг орангиздаги нарсалар хусусида сўзлайдиган бўлсам, албатта, уруш ҳийладир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Охирзамонда ўзлари ёш, эсипастларча орзу қиладиган бир қавм келади. Улар халойиқнинг энг яхшисидан сўз қотишади. Улар Исломдан ўқ сайддан отилиб чиқиб кетгандек чиқиб кетишади. Иймонлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Уларни қаерда учратсангиз, ўлдиринглар, чунки уларни ўлдириш ўлдирган киши учун қиёмат куни ажр бўлади», деяётганларини эшитганман».
1469/3611 – عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: إِذَا حَدَّثْتُكُمْ عَنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم ، فَلَأَنْ أَخِرَّ مِنَ السَّمَاءِ أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ أَكْذِبَ عَلَيْهِ، وَإِذَا حَدَّثْتُكُمْ فِيمَا بَيْنِي وَبَيْنَكُمْ، فَإِنَّ الْحَرْبَ خَدْعَةٌ، سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ r يَقُولُ: يَأْتِي فِي آخِرِ الزَّمَانِ قَوْمٌ، حُدَثَاءُ الْأَسْنَانِ، سُفَهَاءُ الْأَحْلَامِ، يَقُولُونَ مِنْ خَيْرِ قَوْلِ الْبَرِيَّةِ، يَمْرُقُونَ مِنَ الْإِسْلَامِ كَمَا يَمْرُقُ السَّهْمُ مِنَ الرَّمِيَّةِ، لَا يُجَاوِزُ إِيمَانُهُمْ حَنَاجِرَهُمْ، فَأَيْنَمَا لَقِيتُمُوهُمْ فَاقْتُلُوهُمْ، فَإِنَّ قَتْلَهُمْ أَجْرٌ لِمَنْ قَتَلَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ.