1471-ҳадис

1471.3613. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Собит ибн Қайсни йўқотиб қўйдилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизга унинг қаердалигини билиб бераман», деди. Кейин бориб, уни ўз уйида бошини қуйи солганча ўтирган ҳолида топди ва «Аҳволинг қалай?» деди. У: «Ёмон, чунки овозимни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овозларидан баланд кўтарар эдим, энди амалларим ҳабата бўлди, дўзах аҳлидан бўлиб қолдим», деди. Ҳалиги киши келиб, у зотга: «У бундай, бундай деди», деб хабар берди. Сўнг у бу буюк башорат билан иккинчи марта қайтиб борди. Шунда у зот: «Олдига бориб, унга: «Сен дўзах аҳлидан эмас, жаннат аҳлидансан», деб айт», дедилар».

1471/3613 - عَنْ أَنَسٍ ضِيَ الله عَنْهُ : أَنَّ النَّبِيَّ r افْتَقَدَ ثَابِتَ بْنَ قَيْسٍ، فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَنَا أَعْلَمُ لَكَ عِلْمَهُ، فَأَتَاهُ فَوَجَدَهُ جَالِسًا فِي بَيْتِهِ، مُنَكِّسًا رَأْسَهُ، فَقَالَ: مَا شَأْنُكَ؟ فَقَال: شَرٌّ، كَانَ يَرْفَعُ صَوْتَهُ فَوْقَ صَوْتِ النَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ، وَهْوَ مِنْ أَهْلِ النَّارِ، فَأَتَى الرَّجُلُ فَأَخْبَرَهُ أَنَّهُ قَالَ كَذَا وَكَذَا، فَقَالَ مُوسَى بْنُ أَنَسٍ: فَرَجَعَ الْمَرَّةَ الْآخِرَةَ بِبِشَارَةٍ عَظِيمَةٍ، فَقَالَ: اذْهَبْ إِلَيْهِ، فَقُلْ لَهُ: إِنَّكَ لَسْتَ مِنْ أَهْلِ النَّارِ، وَلَكِنْ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш