1472-ҳадис

1472.3614. Абу Исҳоқдан ривоят қилинади:

«Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан эшитдимки, бир киши (намозда) Каҳф сурасини ўқибди. Ҳовлида бир жонивор бор экан, у ҳуркий бошлабди. Шунда у салом бериб, қараса, уни туман [ёки булут] ўраб олган экан. У буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтибди. У зот: «Ўқийвер, Фалончи. У сакинадир, Қуръон учун тушган»* дебдилар».

* Сакина – луғатда хотиржамлик, сокинлик дегани. Бу ерда зикр қилинган «сакина» нима экани хусусида уламолар турли фикрлар айтишган. Баъзилар уни «майин шамол» деса, бошқалари «фаришталар» деб изоҳлаган. Кўпчилик уламоларнинг қарашларига кўра, сакина Аллоҳ таолонинг хотиржамлик ва раҳматни ўзида мужассам қилган махлуқоти бўлиб, фаришталарнинг ҳамроҳлигида юзага келади. Валлоҳу аълам.

Изоҳ: Ровийлардан бири ҳадиси шарифда келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларида иккиланиб, «назалат» ёки «таназзалат» деб айтган. Ўзбек тилида ҳар икки сўз бир хил таржима қилингани учун, биз мазкур тараддудни келтирмадик.

1472/3614 - عَن الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُقَالَ: قَرَأَ رَجُلٌ الْكَهْفَ، وَفِي الدَّارِ الدَّابَّة،ُ فَجَعَلَتْ تَنْفِرُ، فَسَلَّمَ الرَّجُلُ، فَإِذَا ضَبَابَةٌ أَوْ سَحَابَةٌ غَشِيَتْهُ، فَذَكَرَهُ لِلنَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: قْرَأْ فُلَانُ، فَإِنَّهَا السَّكِينَةُ نَزَلَتْ لِلْقُرْآنِ، أَوْ تَنَزَّلَتْ لِلْقُرْآنِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш