1475.3631. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Наматларингиз борми?» дедилар. «Бизда намат қаердан бўлсин?» дедим. У зот: «Билиб қўйинглар! Яқинда сизларда наматлар бўлади», дедилар.
Мен унга – аёлини назарда тутяпти, – «Наматларингни мендан нари қил», дер эдим. У эса: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, яқинда сизларда наматлар бўлади», демаганмидилар?» дерди. Шунда мен уни ўз ҳолига қўяр эдим».
Изоҳ: Намат – жундан қилинадиган тукли тўшама бўлиб, уни ҳозир кигиз ҳам дейилади. Ўша вақтларда у қимматбаҳо ашёлар қаторида саналиб, гоҳида унга ўраниб ҳам юрилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат берганларидек, кейинроқ мусулмонларга кенгчилик етиб, бу каби нарсалар уларнинг рўзғорларига кириб келди. Жобир розияллоҳу анҳу дунё зеб-зийнатларини суймаганидан аёли намат келтирса, уни ишлатишга кўнмас экан. Шунда аёли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда башорат берганларини ва бундан қайтармаганларини эслатар экан.
1475/3631 - عَنْ جَابِرٍ t قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم هَلْ لَكُمْ مِنْ أَنْمَاطٍ؟ قُلْتُ: وَأَنَّى يَكُونُ لَنَا الْأَنْمَاطُ؟ قَالَ: أَمَا إِنَّهُ سَيَكُونُ لَكُمُ الْأَنْمَاطُ، فَأَنَا أَقُولُ لَهَا: أَخِّرِي عَنِّي أَنْمَاطَكِ، فَتَقُولُ: أَلَمْ يَقُلِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: إِنَّهَا سَتَكُونُ لَكُمُ الْأَنْمَاطُ؟ فَأَدَعُهَا.