1476-ҳадис

1478.3633. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Тушимда одамларнинг бир тепаликда тўпланиб турганини кўрдим. Абу Бакр туриб, бир челак [ёки икки челак] сув тортиб олди. Бир тортиб олишида заифлик бўлди. Аллоҳ уни кечирсин.  Кейин уни Умар олган эди, унинг қўлида катта пақирга айланди. Мен одамлар орасида унингдек ўз ишига уста, моҳирини кўрмаганман, ҳатто одамлар атанлар* қуришди».

Мен одамларнинг ичида унингдек ишини қойиллатадиган даҳони кўрмаганман. Одамлар ҳатто атан* солиб юборишди

Ҳаммам Абу Ҳурайрадан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, «Абу Бакр икки челак сув олди», деган.

* Атан – сув атрофида туя чўктириш учун ажратилган жой. Туя бир марта суғорилгач, атанга олиб бориб чўктирилган, бирпас дам олгач, яна суғорилган.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда тушларини айтиб бериш билан келажакда бўладиган муҳим воқеаларни баён қилмоқдалар, жумладан, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалиги оз муддат бўлиши, бу даврда фатҳлар кам бўлишини айтмоқдалар. Бироқ бу Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг фазилатига путур етказмайди. Шунингдек, Набий алайҳиссалом Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даври узоқ бўлиши ва унда кўп фатҳлар бўлиши, мусулмонларнинг ишлари авж олишини ҳам айтиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ниҳоят даражада ўз ишига моҳир, нодир қобилият соҳиби эканини таъкидламоқдалар, у киши кўп сув олганидан, сув атрофидаги одамлар атанлар қуриб юборишганини айтмоқдалар. Бу туш ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидан биридир.

1478/3633 - عَنْ عَبْدِ الله ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: رَأَيْتُ النَّاسَ مُجْتَمِعِينَ فِي صَعِيدٍ، فَقَامَ أَبُو بَكْرٍ فَنَزَعَ ذَنُوبًا أَوْ ذَنُوبَيْنِ، وَفِي بَعْضِ نَزْعِهِ ضَعْفٌ، وَاللهُ يَغْفِرُ لَهُ، ثُمَّ أَخَذَهَا عُمَرُ، فَاسْتَحَالَتْ بِيَدِهِ غَرْبًا، فَلَمْ أَرَ عَبْقَرِيًّا فِي النَّاسِ يَفْرِي فَرِيَّهُ، حَتَّى ضَرَبَ النَّاسُ بِعَطَنٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш