1481-ҳадис

1481.3642, 3643. Бизга Алий ибн Абдуллоҳ сўзлаб берди: «Бизга Суфён хабар берди: «Шабиб ибн Ғарқада бизга сўзлаб берди:

«Мен бир маҳалла кишиларининг Урвадан қуйидагича ривоят қилганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бир қўй сотиб олиб келиш учун бир динор берибдилар. (Урва) унга иккита қўй сотиб олибди‑да, биттасини бир динорга сотиб, у зотга бир динор ва бир қўй олиб келибди. Шунда у зот унинг олди‑сотдисига барака тилаб, ҳаққига дуо қилибдилар. У тупроқ сотиб олса ҳам фойда кўрадиган бўлиб кетди».

Суфён айтади: «Ҳасан ибн Умора бу ҳадисни бизга ундан (Урвадан) келтириб, «Буни Шабибнинг ўзи Урвадан эшитган экан», деди. Кейин мен Шабибнинг олдига келган эдим, у деди: «Мен уни Урвадан эшитмаганман, бир маҳалла кишиларининг ундан ривоят қилаётганларини эшитганман. Лекин мен унинг шундай деяётганини эшитдим: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Отнинг қошёлларига то қиёматгача яхшилик боғлаб қўйилган», деяётганларини эшитганман». Мен унинг ҳовлисида етмишта от кўрдим».

Суфён айтади: «(Урва) у зот учун битта совлиқ сотиб олди. Қурбонлик бўлса керак».

1481/3642 - عَنْ عُرْوَةَ البَارِقِيِّ رَضِيَ الله عَنْه،ُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَعْطَاهُ دِينَارًا يَشْتَرِي لَهُ بِهِ شَاةً، فَاشْتَرَى لَهُ بِهِ شَاتَيْنِ، فَبَاعَ إِحْدَاهُمَا بِدِينَارٍ، وَجَاءَهُ بِدِينَارٍ وَشَاةٍ، فَدَعَا لَهُ بِالْبَرَكَةِ فِي بَيْعِهِ، وَكَانَ لَوِ اشْتَرَى التُّرَابَ لَرَبِحَ فِيهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш