1482-ҳадис

1482.3659. Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим отасидан ривоят қилади:

«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келган эди, у зот унга кейинроқ келишни буюрдилар. У: «Айтинг-чи, агар келсам-у, сизни топа олмасам-чи?» деди. У гўё ўлим ҳақида гапираётган эди. Шунда у зот алайҳиссалом: «Агар мени топа олмасанг, Абу Бакрнинг олдига боргин», дедилар».

1482/3659 - عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَتَتِ امْرَأَةٌ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَأَمَرَهَا أَنْ تَرْجِعَ إِلَيْهِ، قَالَتْ: أَرَأَيْتَ إِنْ جِئْتُ وَلَمْ أَجِدْكَ؟ كَأَنَّهَا تَقُولُ: الْمَوْتَ، قَالَ صلى الله عليه وسلم: إِنْ لَمْ تَجِدِينِي، فَأْتِي أَبَا بَكْرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш