1483.3660. Аммор розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганимда у зот билан фақат беш қул, икки аёл ва Абу Бакр бор эди».
Изоҳ: Бу ерда Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу Ислом умматининг илк аъзоларини санамоқда. Беш қул – Билол ибн Рабоҳ, Зайд ибн Ҳориса, Омир ибн Фуҳайра, Абу Фукайҳа, Убайд ибн Зайд Ҳабаший, икки аёл эса Хадижа ва Умму Айман розияллоҳу анҳум эди.
1483/3660 – عَنْ عَمَّارٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَمَا مَعَهُ إِلَّا خَمْسَةُ أَعْبُدٍ وَامْرَأَتَانِ، وَأَبُو بَكْرٍ.