1484.3661. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Бирдан Абу Бакр кийимининг бир учини ушлаганча келиб қолди. Ҳатто тиззасини ҳам очиб олган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Соҳибингиз тортишиб қолибди-ку», дедилар. У салом берди ва: «Мен билан Ибн Хаттоб орасида бир нарса ўтиб, мен унга нисбатан тезлик қилиб қўйдим. Кейин надомат қилиб, мени кечиришини сўрагандим, кўнмади. Шу боис олдингизга келдим», деди. У зот уч марта: «Аллоҳ сени мағфират қилсин, эй Абу Бакр», дедилар.
Кейин Умар ҳам афсусланди, Абу Бакрнинг уйига бориб, «Абу Бакр шу ердами?» деган эди, «Йўқ» дейишди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, салом берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгара бошлади. Ҳатто Абу Бакр қўрқиб кетиб, чўккалаб олиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен икки карра золимроқ бўлган эдим», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мени сизларга юборганида сизлар менга: «Ёлғон айтдинг», дедингиз. Абу Бакр эса: «Рост айтди», деди ва жону моли билан менга тасалли бўлди. Ўзи сизлар соҳибимни мен учун тинч қўясизларми?!» деб икки марта айтдилар. Шундан сўнг унга озор берилмади».
1484/3661 - عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ جَالِسًا عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم إِذْ أَقْبَلَ أَبُو بَكْرٍ آخِذًا بِطَرَفِ ثَوْبِهِ حَتَّى أَبْدَى عَنْ رُكْبَتِهِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم :أَمَّا صَاحِبُكُمْ فَقَدْ غَامَرَ. فَسَلَّمَ وَقَالَ: إِنِّي كَانَ بَيْنِي وَبَيْنَ ابْنِ الْخَطَّابِ شَيْءٌ، فَأَسْرَعْتُ إِلَيْهِ ثُمَّ نَدِمْتُ، فَسَأَلْتُهُ أَنْ يَغْفِرَ لِي فَأَبَى عَلَيَّ، فَأَقْبَلْتُ إِلَيْكَ، فَقَالَ: يَغْفِرُ اللهُ لَكَ يَا أَبَا بَكْرٍ ثَلَاثًا، ثُمَّ إِنَّ عُمَرَ نَدِمَ فَأَتَى مَنْزِلَ أَبِي بَكْرٍ، فَسَأَلَ: أَثَمَّ أَبُو بَكْرٍ؟ فَقَالُوا: لَا، فَأَتَى إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، فَسَلَّمَ فَجَعَلَ وَجْهُ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم يَتَمَعَّرُ حَتَّى أَشْفَقَ أَبُو بَكْرٍ، فَجَثَا عَلَى رُكْبَتَيْهِ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَاللهِ أَنَا كُنْتُ أَظْلَمَ، مَرَّتَيْنِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم : إِنَّ اللهَ بَعَثَنِي إِلَيْكُمْ فَقُلْتُمْ: كَذَبْتَ، وَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: صَدَقَ، وَوَاسَانِي بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ، فَهَلْ أَنْتُمْ تَارِكُو لِي صَاحِبِي؟ مَرَّتَيْنِ، فَمَا أُوذِيَ بَعْدَهَا.