1485.3662. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Зотус-салосил қўшинига бош қилиб юбордилар. У зотнинг ҳузурларига келиб: «Одамларнинг қай бири сиз учун энг севимли?» дедим. «Оиша», дедилар. «Эркаклардан-чи?» дедим. «Унинг отаси», дедилар. «Кейин ким?» дедим. «Кейин Умар ибн Хаттоб», деб туриб, бир қанча кишиларни санадилар».
* Зотус-салосил – «занжирли» дегани бўлиб, Мадинадан ўн кунлик масофада жойлашган, ўша даврдаги Шом ҳудудига қарашли қумлик жой номи. У Водил қуро билан Табук ўртасида жойлашган бўлиб, ҳозир Саудия Арабистони ҳудудига киради. Саккизинчи ҳижрий сананинг жумодил-охир ойида Зотус-салосилга сарийя юборилган ва у ўша жой номи билан аталиб қолган.
1485/3662 - عَنْ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ t، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم بَعَثَهُ عَلَى جَيْشِ ذَاتِ السَّلَاسِلِ، قَالَ: فَأَتَيْتُهُ فَقُلْتُ: أَيُّ النَّاسِ أَحَبُّ إِلَيْكَ؟ قَالَ: عَائِشَةُ، فَقُلْتُ: مِنَ الرِّجَالِ؟ فَقَالَ: أَبُوهَا قُلْتُ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: ثُمَّ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ. فَعَدَّ رِجَالًا.