1486-ҳадис

1486.3665. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким димоғдорлик билан кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмайди», дедилар. Абу Бакр: «Эй Аллоҳнинг Расули, кийимимнинг бир тарафини тутиб турмасам, бўшаб, осилиб қолаверади», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен буни димоғдорлик билан қилмайсан-ку», дедилар».

Мусо айтади: «Солимга: «Абдуллоҳ «Ким изорини судраб юрса...» деб айтганми?» десам, у: «Мен фақат «кийимини» деб айтганини эшитганман», деди».

1486/3665 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله ِ صلى الله عليه وسلم :مَنْ جَرَّ ثَوْبَهُ خُيَلَاءَ لَمْ يَنْظُرِ اللهُ إِلَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: إِنَّ أَحَدَ شِقَّيْ ثَوْبِي يَسْتَرْخِي، إِلَّا أَنْ أَتَعَاهَدَ ذَلِكَ مِنْهُ؟ فَقَالَ رَسُولُ الله ِ صلى الله عليه وسلم إِنَّكَ لَسْتَ تَصْنَعُ ذَلِكَ خُيَلَاءَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш