1491-ҳадис

1491.3679. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушимда жаннатга кирганимни кўрдим. Қарасам, Абу Талҳанинг аёли Румайсо турибди. Шитир-шитирни эшитиб, «Ким бу?» десам, (фаришта): «Бу Билол», деди. Кейин бир қасрни кўрдим, унинг ҳовлисида ёшгина бир қиз турган эди. «Бу (қаср) кимники?» десам, (фаришта): «Умарники», деди. У ерга кириб, томоша қилмоқчи бўлдим-у, сенинг рашкчилигингни эслаб қолдим», дедилар. Шунда Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онам сизга фидо бўлсин, сиздан рашк қиламанми?!» деди».

1491/3679 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيّ ُ  صلى الله عليه وسلم رَأَيْتُني دَخَلْتُ الْجَنَّةَ، فَإِذَا أَنَا بِالرُّمَيْصَاءِ، امْرَأَةِ أَبِي طَلْحَةَ، وَسَمِعْتُ خَشَفَةً، فَقُلْتُ: مَنْ هَذَا؟ فَقَالَ: هَذَا بِلَالٌ، وَرَأَيْتُ قَصْرًا بِفِنَائِهِ جَارِيَةٌ، فَقُلْتُ: لِمَنْ هَذَا؟ فَقَالَ: لِعُمَرَ، فَأَرَدْتُ أَنْ أَدْخُلَهُ فَأَنْظُرَ إِلَيْهِ، فَذَكَرْتُ غَيْرَتَكَ. فَقَالَ عُمَرُ: بِأُمِّي وَأَبِي يَا رَسُولَ اللهِ، أَعَلَيْكَ أَغَارُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш