1493-ҳадис

1493.3689. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан аввалги умматлар ичида сўз илқо қилинадиган кишилар бўлган. Агар менинг умматим ичида ҳам бирорта шундай киши бўлса, у Умардир», дедилар».

Закариё ибн Абу Зоида Саъддан, у Абу Саламадан, у Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидагича қўшимча қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизлардан аввал ўтган Бану Исроилликлар ичида анбиё бўлмаса-да, гап илқо қилинадиган кишилар бўлган. Агар менинг умматимдан ҳам шундай киши бўлса, у Умардир».

Изоҳ: Ҳадисдаги «сўз илқо қилинган» деб ўгирилган ибора аслида «кимдир томонидан сўз айтиладиган» деган маънони ифодалайди. Уламолар бу сўзни бир-бирини тўлдирадиган, мазмунан яқин бўлган иборалар билан изоҳлашган. Кимдир: «Улар Аллоҳ барча ишларда қалбига тўғри фикрни соладиган кишилардир» деса, иккинчилари: «Улар Аллоҳ ҳақни тилларида жорий қилиб қўйган зотлардир», дейишади. Имом Бухорий ҳам ушбу иккинчи фикрни танлаган. Бошқа бир фикрга кўра, улар гумони тўғри чиқадиган, фаросатли одамлар ёки фаришталар йўл кўрсатиб турадиган, қалбига сўз етказадиган кишилардир. Аммо кўпчилик: «Улар Аллоҳ тарафидан қалбларига илҳом келадиган кишилардир», дейди. Бу сўз юқоридаги фикрларни ҳам қамрай олгани учун таржимада шу маъно танланди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бу ерда «илҳом» деганда шаръий маънодаги илҳом назарда тутилган. Уни уламолар қуйидагича таърифлайдилар: «Илҳом – кишининг қалбига файз ўлароқ тушадиган илм ва маълумотдир».

1493/3689 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صلى الله عليه وسلم:لَقَدْ كَانَ فِيمَا قَبْلَكُمْ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ رِجَالٌ يُكَلَّمُونَ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَكُونُوا أَنْبِيَاءَ، فَإِنْ يَكُنْ مِنْ أُمَّتِي مِنْهُمْ أَحَدٌ فَعُمَرُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш