1496.3720. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Аҳзоб куни мен билан Умар ибн Абу Саламани аёллар билан қолдиришди. Қарасам, Зубайр отида Бану Қурайзага икки ёки уч марта бориб келди. Қайтгач: «Эй отажон, мен сизнинг у ёқдан-бу ёққа бориб келаётганингизни кўрдим», дедим. У киши: «Мени кўрдингми, эй ўғилчам?» деди. Мен: «Ҳа», дедим. У киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Бану Қурайзага бориб, менга уларнинг хабарини олиб келади?» дедилар. Шунда мен бордим. Қайтиб келганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ота-оналарини жамлаб, «Ота-онам сенга фидо бўлсин!» дедилар», деди».
1496/3720 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِرَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ يَوْمَ الْأَحْزَابِ جُعِلْتُ أَنَا وَعُمَرُ بْنُ أَبِي سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا فِي النِّسَاءِ، فَنَظَرْتُ فَإِذَا أَنَا بِالزُّبَيْرِ عَلَى فَرَسِهِ يَخْتَلِفُ إِلَى بَنِي قُرَيْظَةَ، مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، فَلَمَّا رَجَعْتُ قُلْتُ: يَا أَبَتِ، رَأَيْتُكَ تَخْتَلِفُ، قَالَ: أَوَهَلْ رَأَيْتَنِي يَا بُنَيَّ؟ قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r قَالَ: مَنْ يَأْتِ بَنِي قُرَيْظَةَ فَيَأْتِينِي بِخَبَرِهِمْ؟ فَانْطَلَقْتُ، فَلَمَّا رَجَعْتُ جَمَعَ لِي رَسُولُ اللهِ r أَبَوَيْهِ فَقَالَ: فِدَاكَ أَبِي وَأُمِّي.