1499-ҳадис

1499.3725. Саъид ибн Мусайяб айтади:

«Саъднинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд куни мен учун ота-оналарини жамлаб айтганлар», деганини эшитганман».

Изоҳ: «Жамлаб айтганлар» деган жумланинг маъноси шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Отам фидо бўлсин!» ёки «Онам фидо бўлсин!» деб айтмай, «Ота-онам фидо бўлсин!» деб қўшиб айтганлар.

1499/3725 – عَنْ سَعْدِ بْنِ أبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: جَمَعَ لِي النَّبِيُّ  صلى الله عليه وسلم أَبَوَيْهِ يَوْمَ أُحُدٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш