1510-ҳадис

1510.3753. Ибн Абу Нуъм айтади:

«(Бир ироқлик киши) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан эҳромдаги киши ҳақида сўраганида – Шуъба: «Пашшани ўлдириши (ҳақида)», деган – «Ироқликлар пашша ҳақида сўрашяпти, ўзлари эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларининг ўғлини ўлдиришган! Ҳолбуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бу иккови менинг дунёдаги райҳонларимдир», деганлар», деганини эшитганман».

1510/3753 - عَنِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: وَسَأَلَهُ عَنِ الْمُحْرِمِ يَقْتُلُ الذُّبَابَ؟ فَقَالَ: أَهْلُ الْعِرَاقِ يَسْأَلُونَ عَنِ الذُّبَابِ، وَقَدْ قَتَلُوا ابْنَ ابْنَةِ رَسُولِ اللهِ  صلى الله عليه وسلم وَقَالَ النَّبِيّ ُ  صلى الله عليه وسلم هُمَا رَيْحَانَتَايَ مِنَ الدُّنْيَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш