1513-ҳадис

1513.3758. Масруқдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Амрнинг ҳузурида Абдуллоҳ зикр қилинди. Шунда у: «У шундай одамки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қуръон қироатини тўрт кишидан: Абдуллоҳ ибн Масъуд – ундан бошладилар, – Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солим, Убай ибн Каъб ва Муъоз ибн Жабалдан олинглар», деганларини эшитганимдан буён уни яхши кўраман», деди».

(Ровийлардан Амр ибн Мурра айтади:) «Убайни аввал айтдими, Муъозними, билмайман».

1513/3758 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: اسْتَقْرِئُوا الْقُرْآنَ مِنْ أَرْبَعَةٍ: مِنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ - فَبَدَأَ بِهِ - ، وَسَالِمٍ مَوْلَى أَبِي حُذَيْفَةَ، وَأُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ، وَمُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш