1514.3773. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Тақиб туришга Асмодан бир маржон олган эдим, йўқолиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бир неча кишини уни қидиришга жўнатдилар. Намоз вақти кириб қолди. Улар таҳоратсиз намоз ўқишди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бу ҳақда у зотга шикоят қилишди. Шунда «таяммум» ояти нозил бўлди. Усайд ибн Ҳузайр: «Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Аллоҳга қасамки, бошингизга бирор иш тушибдики, албатта Аллоҳ сиз учун чиқиш йўли қилган ечим қилиб берган, мусулмонларга ҳам унда барака берган», деди».
1514/3773 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّهَا اسْتَعَارَتْ مِنْ أَسْمَاءَ قِلَادَةً فَهَلَكَتْ، فَأَرْسَلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَاسًا مِنْ أَصْحَابِهِ فِي طَلَبِهَا، فَأَدْرَكَتْهُمُ الصَّلَاةُ فَصَلَّوْا بِغَيْرِ وُضُوءٍ، فَلَمَّا أَتَوُا النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم شَكَوْا ذَلِكَ إِلَيْهِ، فَنَزَلَتْ آيَةُ التَّيَمُّمِ، ثُمَّ ذَكَرَ باقِيَ الـحَدِيثِ، وَقَدْ تَقَدَّمَ فِي كِتَابِ التَّيَمُّمِ.