1516-ҳадис

1516.3779. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам [ёки Абулқосим соллаллоҳу алайҳи васаллам] дедилар: «Агар ансорлар бир водий ёки дара орқали юришса, мен ҳам ансорларнинг водийсидан юрган бўлар эдим. Агар ҳижрат бўлмаганида, ансорлардан бири бўлар эдим», дедилар. Ота-онам фидо бўлсин, ноҳақ айтмадилар, улар у зотга бошпана беришган, ёрдам кўрсатишган эди».

(Ровийлардан бири) «Ёки бошқача гап (айтилган)», деган.

1516/3779 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَوْلَا الْهِجْرَةُ لَكُنْتُ امْرَأً مِنَ الْأَنْصَارِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш