1521-ҳадис

1521.3791. Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ансор хонадонларининг энг яхшиси Бану Нажжор, кейин (Бану) Абду Ашҳал, кейин Бану Ҳорис хонадони, кейин Бану Соъидадир. Ансорларнинг барча хонадонларида яхшилик бордир», дедилар. Сўнг Саъд ибн Убодага етиб олдик. Шунда Абу Усайд: «Кўрмайсанми, Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ансорийларнинг яхшиларини санай туриб, бизни энг охирига қўйдилар», деди. Шунда Саъд Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ансор хонадонларининг яхшилари саналибди, биз охирига қўйилибмиз», деди. Шунда у зот: «Сизларга яхшилардан бўлганингизнинг ўзи етмайдими?» дедилар».

1521/3791 - عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ خَيْرَ دُورِ الْأَنْصَارِفَذَكَرَ الـحَدِيثَ، وَقَدْ تَقَدَّمَ، ثُمَّ قَالَ: قَالَ سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: يَا رَسُولَ اللهِ، خُيِّرَ دُورُ الْأَنْصَارِ فَجُعِلْنَا آخِرًا، فَقَالَ: أَوَلَيْسَ بِحَسْبِكُمْ أَنْ تَكُونُوا مِنَ الْخِيَارِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш