1525-ҳадис

1525.3799. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Абу Бакр ва Аббос розияллоҳу анҳумо ансорлар ўтирган бир давра ёнидан ўтиб қолишди. Улар йиғлашаётган эди. (Икковидан бири) «Нимага йиғлаяпсизлар?» деди. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биз билан қурган давраларини эсладик», дейишди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириб, буни у зотга хабар қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини бурданинг* ҳошияси билан боғлаб чиқиб, минбарга кўтарилдилар. Ўша кундан кейин унга кўтарилмадилар. Аллоҳга ҳамду сано айтдилар, сўнгра: «Сизларга ансорларни васият қиламан, чунки улар менинг ичу-ташимдир. Улар зиммаларидагини ўтаб бўлишди, энди ҳақлари қолди. Яхшиларидан (яхшиликни) қабул қилинг ва ёмонлари(нинг ёмонлиги)дан ўтиб юборинг», дедилар.

* Бурда – асосан пахтадан тайёрланган матодан тикилган устки кийим.

1525/3799 – عَنْ أنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: مَرَّ أَبُو بَكْرٍ وَالْعَبَّاسُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا بِمَجْلِسٍ مِنْ مَجَالِسِ الْأَنْصَارِ وَهُمْ يَبْكُونَ، فَقَالَ: مَا يُبْكِيكُمْ؟ قَالُوا: ذَكَرْنَا مَجْلِسَ النَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم مِنَّا، فَدَخَلَ عَلَى النَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم فَأَخْبَرَهُ بِذَلِكَ، قَالَ: فَخَرَجَ النَّبِيُّ  صلى الله عليه وسلم وَقَدْ عَصَبَ عَلَى رَأْسِهِ حَاشِيَةَ بُرْدٍ، قَالَ: فَصَعِدَ الْمِنْبَرَ، وَلَمْ يَصْعَدْهُ بَعْدَ ذَلِكَ الْيَوْمِ، فَحَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: أُوصِيكُمْ بِالْأَنْصَارِ، فَإِنَّهُمْ كَرِشِي وَعَيْبَتِي، وَقَدْ قَضَوُا الَّذِي عَلَيْهِمْ، وَبَقِيَ الَّذِي لَهُمْ، فَاقْبَلُوا مِنْ مُحْسِنِهِمْ، وَتَجَاوَزُوا عَنْ مُسِيئِهِمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш